Ссылки доступа

Кобулдан Тошкентга биринчи парвоз амалга оширилди


Кобулдан Тошкентга йўловчи ташувчи биринчи авиапарвоз 29 ноябрда амалга оширилди. “Кобул-Тошкент” қатновининг илк самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортига келиб қўнди.

Қатнов тахминан 8-9 декбрдан бошлаб ҳафтасига икки марта- чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

Илгари Афғонистонлик йўловчилар Тошкентга Истанбул ёки Дубай орқали, 17 дан 32 соатгача вақт сарфлаб учиб келишган бўлса, эндиликда бир ярим соатда тўғридан-тўғри Қобулдан Тошкентга учиб келиш имконияти пайдо бўлди.

Тошкент халқаро аэропорти Kam Air авиакомпанияси йўловчилари учун Германия, Буюк Британия ва Европанинг бошқа давлатларига учадиган қатновларда парвоз қилишлари учун туташтирувчи аэропорт вазифасини ўтайди

Бундан ташқари, Афғонистонлик учувчиларни Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Учувчилар мактабида ўқитиш, шунингдек, «Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонасида Kam Air ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш юзасидан халқаро келишувлар ҳам имзоланди.

Яқин келажакда Ўзбекистон ҳаво йўллари самолётлари ҳам Афғонистонга рейсларни амалга оширишни бошлайди.

XS
SM
MD
LG