Ссылки доступа

Тадқиқот: ёшларнинг 40 фоизидан кўпроғи Қозоғистондан кетишни истайди


Қозоғистон ёшларининг 40,4 фоизи бошқа мамлакатларга чиқиб кетишни хоҳлайди, дея 29 ноябрь куни Остонада баёнот беришди “Қозоғистон ёшлари-2017” деб номланган ҳисобот учун тадқиқот ўтказган “Ёшлар” илмий –тадқиқот маркази вакиллари.

Фуқаролик жамияти ва дин ишлари вазирлиги ҳузуридаги марказ ходимларининг маълум қилишича, респондентларнинг 59 фоизидан кўпроғи “Мен келишни истамайман/Мен Қозоғистондан кетишни истамайман” деган саволга жавоб беришди.

«Ёшлар» марказининг маълум қилишича, Қозоғистоннинг турли минтақаларидаги 14 ёшдан 29 ёшгача бўлган икки мингдан ортиқ ёшларни қамраб олган мазкур тадқиқот Таълим ва фан вазирлиги буюртмасига биноан ўтказилди. Марказ ходимлари мазкур тадқиқотга сарфланган маблағлар ҳақида маълумот беришмади, аммо «Ёшлар» илмий-тадқиқот маркази учун бир йилда 200 миллион тенге сарфланишини таъкидлашди.

Ҳисобот тақдимоти чоғида «Ёшлар» илмий-тадқиқот маркази бош эксперти Фарида Мустаеванинг айтишича, ёшлар сони кескин қисқариб бормоқда, айни дамда Қозоғистон ёшларининг сони 3 миллион 994 минг 464 кишини ташкил қилади.

Ҳисобот тақдимоти вақтида “минг афсуски” деган ибора кўп ишлатилди. 2017 йилда мамлакатда ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 339 та ҳодиса қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG