Ссылки доступа

Москвада ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди


Москвада асли ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди. Аёл танасининг 80 фоизи куйган, у касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда «Московский комсомолец».

Хабарда билдирилишича, 32 ёшли Дилфуза Сирожиддин билан Ўзбекистонда танишган ва олти йил олдин улар ишлаш учун Москвага келишган. Кейинроқ Дилфуза Сирожиддин билан жанжаллашиб қолган ва 7 ёшли ўғлини олиб ватанига қайтган. Эркак эса орадан икки ой ўтиб кўп болали аёлга уйланган.

Дилфуза воқеадан хабар топган, ҳамда фарзанди билан Москвага қайтиб келди. Аёл турмуш ўртоғини қидириб топган ҳамда уни қайтаришга уринган. У ҳаттоки унинг янги рафиқаси билан учрашади. Улар шундай қарорга келишади: Сирожиддин Захарьинодаги хусусий уйни таъмирлай бошлайди, Дилфуза эса боласи билан бу уйда то эркак Ўзбекистонга улар учун қайтиш чиптасига пул тўплаб бермагунича яшайди.

Боланинг отаси ўғлини моддий қўллаб-қувватлаш ва мунтазам равишда пул юборишга рози бўлган, бироқ Дилфуза рашк қила бошлаган. У Сирожиддинни иш билан бандлигидан фойдаланиб, ўзига ёқилғи қуйган ва уни зажигалка билан ёққан, деб хабар қилди "МК" нашри.

Сирожиддин ҳовлида оловни кўриб, ёнаётган аёлни ўчиришга уринди. Қўшнилар эса тиббиёт ходимларини чақиришган ҳамда тез ёрдам машинаси ҳар иккисини шифохонага олиб кетди. Эркакнинг қўли куйган, бироқ у касалхонага ётишдан бош тортди, аёл эса жонлантириш бўлимига йўналтирилди. Жабрланувчи ҳаёт ва ўлим орасида экани ҳамда сунъий нафас бериш қурилмасига улаб қўйилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG