Ссылки доступа

Олмаота кўчаларидан бири Назарбоев номига ўзгартирилди


Олмаотадаги Фурманов кўчаси президент Нурсултон Назарбоев номига ўзгартирилди.

Бу борадаги қарор Қозоғистонда нишонланадиган 1 декабрь-Биринчи президент кунига бир кун қолганида, “мегополис аҳолисидан келиб тушган кўплаб таклифлар инобатга олинган ҳолда” 30 ноябрь куни бўлиб ўтган шаҳар кенгаши сессиясида қабул қилинди.

Олмаота акими Бауиржан Байбек сессияда баёнот бериб, Олмаотадаги ўнлаб кўчалар қайта номланиши борасида таклиф берилганидан сўнг, ННТ, шаҳар аҳолиси, ёшлар ва зиёлилар вакилларидан йирик шаҳарнинг кўчаларидан бири бўлмиш - Фурманов номидаги кўчага “мустақил Қозоғистон асосчиси бўлмиш элбоши” номи берилиши борасида мурожаатлар тушганини, айтди.

18 миллион аҳолига эга бўлган мамлакатни салкам 30 йилдан бери бошқариб келаётган Қозоғистоннинг77 ёшли президенти Нурсултон Назарбоевнинг номи шу йил ҳукумат қарори билан билан Остонадаги аэропортига берилган эди. Шу билан бирга Назарбоевга бир нечта ҳайкаллар қўйилган, унинг сурати эса Қозоғистонда муаммолада бўлган энг йирик купюрада акс этган.

Фурманов кўчаси Назарбоев шох кўчасига ўзгартириш тўғрисидаги қарор кучга киргач, Қозоғистонда президент номи билан аталадиган илк кўча пайдо бўлади.

Бунга қадар бошқа мамлакатларда унинг номи билан аталувчи кўчалар пайдо бўлган эди. 2015 йилда Туркиянинг Адана шаҳрида, худди ўша йили ҚозондаНазарбоев номли кўча пайдо бўлди. Расмий ОАВ хабарларига кўра, 10 йил муқаддам Иордания пойтахти Омман ва Чеченистон пойтахти Грознийдаги кўчаларга Назарбоев номи берилди.

XS
SM
MD
LG