Ссылки доступа

Касал аёлни Туркияда фоҳишаликка мажбурлаганликда айбланган йигит 10 йилга қамалди


Одам савдоси билан шуғулланганликда айбдор, деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган 28 яшар бухоролик Шерали Маҳмудовнинг адвокати уни бутунлай оқлаш талаби билан апелляция шикояти ëзди. Апелляция суди 1 декабрга белгиланган.

Маҳмудов, 17 октябрь кунги суд ҳукмига кўра, "бачадон саратонидан даволаниш учун Туркияга борган тошкентлик Севара Ғуломовани фоҳишалик қилишга мажбурлаган".

Шерали Маҳмудовнинг адвокати ўз шикоятида бу ҳукмни адолатсиз эканини таъкидлаб апелляция суди маҳкумни бутунлай оқлаб суд залидан озод қилиши кераклигини талаб қилган. Айбланувчининг яқинлари унинг ўз кўнгилчанлиги қурбони бўлганига ишонмоқда.

Бироқ, ҳодисани тергов қилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси терговчиси 29 ноябрь куни тергов ишлари ЖПК нормалари асосида¸ айбланувчи ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда олиб борилганлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг августида Истанбулда 2016 йил охирида 3 ой жинсий қулликда тутилганини иддао қилган 37 яшар тошкентлик аëл Севара Ғуломова у бухоролик ака-ука Шерали ва ва Алишерлар тарафидан мажбуран жинсий қулликда ушлаб турилганини айтган.

XS
SM
MD
LG