Ссылки доступа

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 4 декабр куни Ўзбекистонга келади


Афғонистон президенти Ашраф Ғани 4 декабрда расмий ташриф билан Тошкентга келади. Бу ҳақда Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортида Кобул-Тошкент йўналиши бўйича биринчи самолётни қабул қилиш маросимида маълум қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бу ташриф ҳақида халқаро пресс-клубда хабар қилган эди.

Томонлар иқтисодий ҳамкорлик масалалари ва Ўзбекистоннинг баъзи биргаликдаги лойиҳаларда, жумладан транспорт коммуникацияларига оид лойиҳаларда қатнашиши эҳтимолини муҳокама қилиш ниятида.

«Албатта, Ўзбекистон Афғонистондаги вазият сиёсий йўл билан ҳал қилишини қўллаб-қувватлаши ҳақида илгари хабар қилинганлиги учун, биз шу масала бўйича ҳам фикр алмашамиз, ўз ёндашувларимизни такомиллаштирамиз ва сиёсий саҳнада бир-биримизни тушунишни мустаҳкамлаймиз», – деб таъкидлади Комилов.

«Афғонистонда сақланиб қолаётган маълум кескинликка қарамай, биз ўзимизнинг савдо, иқтисодий ва гуманитар алоқаларимизни ривожлантиришда давом этамиз. Биз умумий чегарага эгамиз. Баъзи маълумотларга кўра, бу мамлакат ҳудудида бир неча миллион ўзбеклар яшайди. Бизнинг қадимий чуқур тарихий, маданий ва гуманитар алоқаларимиз бор ва биз бу мамлакат билан энг мустаҳкам ва дўстона алоқаларни объектив ривожлантиришимиз зарур», – деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов.

XS
SM
MD
LG