Ссылки доступа

Душанбеда икки киши АҚШ элчихонасини алдашга урингани сабаб жаримага тортилди


Тожикистон пойтахтида истиқомат қилувчи икки киши муҳрларни қалбакилаштиргани ва АҚШ элчихонаси ходимларини алдашга урингани туфайли катта миқдорда жаримага тортилди, дея хабар беради 30 ноябрь куни Исмоил Сомоний туман суди.

Март ойида Душанбе шаҳрида яшовчи Шодиёр Нарқулов ва Моҳира Раҳимова ўзларини тадбиркор дея таништириб, АҚШ элчихонаси ходимларини алдашга уринишган. Америка визасини олишни енгиллаштириш мақсадида улар ўз паспортларига Озарбайжон, Белерусия ва “Душанбе” НЎПларининг сохта муҳрини қўйишган, дейди суддаги манба.

Паспортлардаги сохтагарчиликни АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси пайқаб қолди. Элчихона муҳрларни экспертизадан ўтказиш мақсадида паспортларни ТР ТИВ ва мамлакат МХДҚга юборди. МХДҚ чегара қўшинлари Бош бошқармаси барча НЎПларнинг муҳрлари сохта эканлигини аниқлади.

Суд жараёнида сохта муҳрлар Баҳтиёр исмли кимса томонидан тайёрлангани ва паспортга босилгани аниқланди, ўз “хизмати” учун у $40 олган. Суд қарорига кўра Шодиёр Нарқулов ва Моҳира Раҳимова 30 минг сомони ($3400) миқдорида жаримага тортилди.

Расмий хабарга кўра, АҚШ ҳудудларига бормоқчи бўлган Тожикистон фуқароси аввалига АҚШга вақтинча сафар қилиш имконини берувчи ноиммиграция ёки доимий яшаш учун иммиграция визасини олиши керак. Тожикистон фуқаролари бир йилга мўлжалланган кўп марталик виза олади.

XS
SM
MD
LG