Ссылки доступа

​Ўзбекистон билан очилган чегаралар тиланчиларга йўл очиб берди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- ​Ўзбекистон билан очилган чегаралар тиланчиларга йўл очиб берди. Жалолобод кўчаларида тиланчиларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилди. Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Милицияда қўшни давлатдан келган тиланчилар чегаралар очилганидан кейин кўпайиб кетганини таъкидлашмоқда. (Директ видеоси)

- Энг совуқ пойтахтлар. Озодлик қишда энг совуқ бўлган пойтахтлар рейтингини тақдим қилмоқда. (фотогалерея)

- Осиё: қўшхотинликка чақириқ ва президент кўчаси. Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Минскда учрашиб, бир-бирини қўлини сиқишди, чегара можароси тугадими; Назарбоев номига қўйилган кўча ва қўшхотинликни маъқуллаш. (видео)

- "Бу интервью эмас". Ҳар йили ўтказиладиган журналистларнинг Медведев билан суҳбати қандай уюштирилади. Бош вазир Дмитрий Медведев Россия телеканалларига интервью берди. Медведев допинг атрофидаги жанжал ҳақида гапириб уни яна бир бор "Россияга қарши кампаниясини бошлаш" учун асос деб атади. (Бугунги кун видеоси)

- Ҳомий Робия ва унинг тўрт фарзандининг ҳаётини ўзгартириб юборди. Озодлик Радиосининг тўрт фарзанди билан пойтахтдаги ётоқхоналарнинг бирида ачинарли аҳволда яшаётган аёл ҳақидаги материалидан кейин бир ҳомий унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. (ТРдан видео)

- Рим-католик черковининг раҳбари Бангладешга келди. Рим-католик черковининг Папаси сиёсатчилар билан учрашиб, дунёни Бангладешга роҳинжа қочоқлари билан боғлиқ инқирозни бартараф этиш учун ёрдам беришга чақирди. (Бугунги кун видеоси\)

- Малайзияда ўлдирилган Ким Чен Иннинг акаси ўз ёнида асабни фалажлантирувчи газга қарши антидот олиб юрган. (Директ видеоси)

- Автомобил чиқинди газлари туфайли ҳаво 70% га ифлосланган. Бишкекда автомобиллар сони кўпайгани туфайли шаҳар атмосферасининг ифлосланишига олиб келди. Ҳар йили мамлакатда 60 минг тоннадан зиёд зарарли моддалар ҳавога чиқарилади. Бу чиқиндаларнинг ярими Бишкекда. (ҚРдан видео)

- Ким Чен Ин: ядро кучларнинг яратилиши ниҳоясига етди! 29 ноябрь, чоршанба куни, КХДР раҳбари Ким Чен Ин Пхеньян баллистик ракета учирганини эълон қилди. (Директ видеоси)

- Кембриджан «ақлли тасма». Массачусетс технология институтининг мутахассислари сенсорли скотч яратишди. (Бугунги кун видеоси)

- Мустақил депутатлар ваколатларини кенгайшини талаб қилмоқдалар. Москвадаги мустақил депутатлар гуруҳи Россия пойтахтида маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни режалаштираётганини айтдилар. (Директ видеоси)

- Мостар. Ўтмишда ва бугун. Мостар, Босния ва Герцеговинанинг тарихий обидаларнинг бири бўлиб, 1993 йил 9 ноябрда уруш қурбони бўлди. Шаҳарнинг қадимги кўприги 1566 йили Усмонийлар даврида қурилган бўлиб, босниялик мусулмонлари билан жангларда хорват артиллерияси снарядлари томонидан вайрон қилинди. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG