Ссылки доступа

ҚР да қочоқ маҳбусларнинг охиргиси ушланди


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҚР Чуй вилояти Сўқулуқ тумани ички ишлар бўлимининг ВУТҲдан қочиб кетган тўртинчи, охирги маҳбусни қўлга олдилар. Бу ахборотни ҚР ИИВ матбуот хизматининг вакили Эрнис Осмонбоев тасдиқлади.

Қочоқ 1 декабрга ўтар кечаси ҚР Чуй вилоятининг Спартак қишлоғи яқинидаги кимсасиз жойда қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасидан тўрт нафар маҳбус қочиб кетган эди. Кейинги куни, 28 ноябрда дастлабки икки қочқин, яна бир кундан сўнг, 29 ноябрь куни эса – учинчи қочоқ ушланган. Тўрталаси ҳам «Талончилик» ва «Одам ўлдириш» каби оғир жиноятларда гумон қилинмоқда.

Қочиб кетиш факти бўйича ҚР ЖКнинг 304-(«Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш») ва 316- («Масъулиятсизлик»)моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Иш доирасида икки нафар милиционер ҳибсга олинган ва Бишкек шаҳар ИИББ ВУТҲга қамалган. Сўқулуқ тумани ИИБнинг деярли бутун раҳбарияти ҳам алмаштирилди.

XS
SM
MD
LG