Ссылки доступа

Туркманистон фуқаролари Истанбулда карталардаги пулларни нақдлаштириш йўлини топишди


Туркманистон банклари томонидан пластик карталардаги пулларни хорижда нақдлаштириш борасида чеклов жорий этилганидан сўнг Истанбулда Туркманистон фуқаролари учун пулларни нақдлаштириш масаласида ноқонуний хизматлар пайдо бўлишига олиб келди.

Ноябрь ойи бошларидан Туркманистон банклари мижозларига хорижда пулларни нақдалаштириш икки баробар қисқартирилди ва улар бир кунда атиги 50 доллар миқдоридаги пулни нақдлаштиришлари мумкин. Янги қоидаларга кўра, нақдсиз ҳисоб-китоблар бир кунда 200 долларни ташкил қилади.

“Озодлик”нинг Туркиядаги мухбири Довлет Байхановнинг сўзларига қараганда, янги чекловлардан сўнг, Истанбулдаги Туркманистондан келаётганлар учун анча машҳур бўлган жойда пластик карталардаги маблағларни нақдлаштиришга мўлжалланган ўзига хос бозор пайдо бўлди.

"Авваллари Истанбулда туркманлар пулларни нақдлаштириш учун Оқсарой туманидаги банклар олдида навбатга турар эди, эндиликда уларнинг бошқа жойда навбатда турганини учратиш мумкин. Истанбулга келган туркманлар банк карталаридаги пулларни нақдлаштириш мақсадида "Капаличарши" олдида тўпланмоқда, бу ерда уларнинг карталарини юртдошлари йиғиб олади ва қаёққадир олиб кетишади, орадан маълум вақт ўтганидан сўнг карточкалар, нақд пуллар билан қайтиб келишади-да чекловларсиз пуларни нақдлаштириб беришади", - дейди мухбир.

"Бу яширин бизнес томонларнинг – карта эгалари ва пулларни нақдаштирувчи воситачиларнинг оғзаки келишувига биноан амалга оширилади. Воситачилар хизмат ҳақи учун пулнинг 25-30% олади, яъни ҳар 100 доллардан 25, гоҳида 30 доллар олиб қолади", - дея хабар беради Озодлик манбаси. Шу билан бирга, воситачилар қандай йўллар билан Туркманистон банклари томонидан жорий этилган чекловларни четлаб ўтишлари номаълумлигича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG