Ссылки доступа

Россия “Озодлик” Радиоси ва "Америка овози"ни “хорижий агентлар” рўйхатига киритди


Россия Адлия вазирлиги “хорижий агент” мақоми берилган ОАВ рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга “Америка овози”, “Озод Европа/Озодлик радиоси”, «Настоящее время» телеканали, Озодлик радиосининг татар-башқир хизмати (AzatliqRadiosi), «Фактограф», корпорациянинг «Idel.Реалии», «Кавказ.Реалии», «Крым.Реалии» лойиҳалари, Озодлик радиоси рус хизматининг янги медиалойиҳаси «Сибирь.Реалии» киритилган. Бу ҳақда Россия Адлия вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Ноябрь ойи охирларида Россияда ҳукуматга чет элдан молия билан таъминланувчи ОАВларни “хорижий агент” дея эълон қилиш ҳуқуқини берадиган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Шунингдек ОАВлари Адлия вазирлигига ўз фаолиятлари ҳақида ҳисобот бериб туришлари керак ва ўз маҳсулотларини маркировка қилишлари лозим бўлади.

Хорижий ОАВни Россиядаги фаолиятини чекловчи қонунга ўзгартиш киритиш борасидаги қарор АҚШда Москва томонидан молиялаштириладиган RT телеканали ўзининг АҚШдаги бўлинмасини Америка расмийларининг “хорижий агент” сифатида рўйхатга олиш борасидаги қарорини бажариши ҳақида берган баёнотидан сўнг қабул қилинди.

АҚШ расмийлари бир неча бор Американинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонуни Россиянинг шу каби қонунидан тубдан фарқ қилишини ва ахборот эркинлигини чекламаслигини айтиб келади. РСЕ/РС медиакорпорация президенти Томас Кентнинг айтишича, «RT телеканали АҚШда ўз дастурларини кабел телевидениеси орқали бемалол тарқата олади, аммо Озодлик Радиоси Россияда бу каби имкониятларга эга эмас».

XS
SM
MD
LG