Президент тасодифан ўлдирилдими?
Исёнкор-ҳуситлар томонидан Яман собиқ президенти Али Абдулла Солиҳнинг ўлдирилиши бу мамлакатдаги можаро янги босқичга чиқди, дея ёзади Тhe Wall Street Journal. Нашрининг таъкидлашича, экс-президентнинг ўлими ва аксилсаудия иттифоқининг барбод бўлиши Яманда ҳокимият учун Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги курашни кучайтиради.
The Guardian таҳлилчиларнинг фикрича, ҳуситлар томонидан Али Абдулла Солиҳнинг ўлдирилиши билан Яманда фуқаролар уруши фожиали тус олади. Мамлакатдаги вазият тез орада беқарорлашади, дея ёзади нашр. Мамлакатни 30 йилдан ортиқ бошқарган экс-президент ўтган ҳафтада хусийлар билан жанжаллашиб қолгани ва Саудия Арабистони билан тинчликка эришишга интилаётгани учун жазоланди. Бу “жанжал” Сана кўчаларида танклар жангига сабаб бўлди, бунинг оқибатида Sky News Arabia телеканали маълумотига кўра, камида 245 киши ҳалок бўлди.
Шу билан бирга, исёнкорларга мойил бўлган армия вакилининг айтишича, Солиҳ тасодиф туфайли ҳалок бўлган. Унинг сўзларига кўра, Солиҳ ва унга ҳамроҳлик қилувчилар Санханга келишганида хавфсизлик кучлари уни ушлаб қолишга уринган, бироқ отишма бошланиб кетган, бунинг оқибатида экс-президент ўлдирилган, дея ёзди Sky News Arabia.
Ҳар кимнинг ўз брекзити бор
Буюк Брритания ва Европа Иттифоқи Брекзит бўйича келишувга эриша олмади, бироқ музокоралар ЕИнинг 14-15 декабрга мўлжалланган саммитига қадар муваффақиятли якунланиши мумкин, дея таъкидлайди La Republica. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер музокоралардан сўнг Лондон ва Брюссель ўртасида қарама-қаршиликлар сақланиб қолган“бир қатор муаммолар” борлигини тан олишга мажбур бўлди. Нашрнинг ёзишича, сўнгги икки ойда энг мураккаб мавзу Ирландия чегараси бўлган. Британия ҳукумати душанба куни Европа Иттифоқи ва Ирландия босимига ён берди ва Европа Иттифоқи сафларидан чиққанидан сўнг мустақил Ирландиянинг Британия таркибидаги Шимолий Ирландия билан “норматив мослашуви”га рози бўлди, дея таъкидлайди The Guardian.
Британиядаги бошқа бир The Daily Telegraphнинг ёзишича, «Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Брекзитдан сўнг Шимолий Ирландия ва Ирландия ўртасидаги аниқ чегаралар мавжуд бўлмаслигига келишиб олдилар". Ирландия бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Саймон Ковени Ирландиянинг RTEга баёнот берди: Брюсселда чегаралар бўлмаслиги борасида келишиб олинди. Унинг сўзларига қараганда, Ирландиянинг ҳар икки томони худди ҳозиргидек ягона божхона ва савдо қоидаларига бўйсинади. Бироқ бу келишувга Шимолий Ирландия Демократик юнионистлар партияси қарши чиқмоқда. Бу партия баёнот бериб Брекзитда Буюк Британиянинг турли субъектлари учун турлича талаблар бўлмаслиги кераклигини айтмоқда,дея ёзди La Republica.
Қирғиз ва тожикларнинг Хитойга қарзи
The Diplomat Марказий Осиёдаги иккита қашшоқ давлат - Қирғизистон ва Тожикистон Хитой олдидаги қарзларни уза олмайди деган фикрларни рад қилди. Нашр аниқ рақамларни келтирар экан, бу икки мамлакат ўз қарзларини яхши бошқараётганини таъкидлайди. Қирғизистоннинг ташқи давлат қарзи 41 фоизни, Тожикистонники эса 53 фоизни ташкил қилади. Таъкидланишича, иқтисодий ўсиш кўрсаткичи қарзлардан қутилиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Бироқ нашрнинг огоҳлантиришича, Хитой қарзлари асосан АҚШ долларларида берилгани боис, “Қирғизистон ва Тожикистонга валюта курсларнинг ўйнаб туриши туфайли валюта захиралари етишмаслиги мумкин. Икки мамлакат экспортининг нисбатан камлиги уларни ташқи зарбаларга қарши буферлаш учун бошқа потенциал хорижий валюта манбаларидан маҳрум қилади”. Бу жуда хавфли ва жуда ҳам юқори хавфдир.
Афғонистондаги бошқа АҚШ ва россияликлар
Америка генераллари ва дипломатлари Афғонистондаги стратегия йўналишини Россия билан кенгроқ ҳарбий ҳамкорлик нуқтаи назаридан ўзгартириш истиқболларини ўрганмоқдалар, деб хабар бермоқда The Washington Times газетаси.
Хусусан, Қўшма Штатлар мамлакатда героин ишлаб чиқаришга қарши кураш бўйича Россиянинг талабини қондиришга тайёр. Американинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Жон Никонсоннинг сўзларига қараганда, Афғонистонда тайёрланаётган героин “ҳар йили ўн минглаб россияликларни ўлдираяпти”. Охирги кунларда давлат котиби Тиллерсон ҳам, Жон Николсон ҳам Вашингтон ва Москванинг афғон можаросини, кенгроқ маънода эса бутун минтақа миқёсидаги вазиятни тартибга солишда ўзаро манфаатдорлиги ҳақида бир неча марта очиқ гапирди.
Шарҳловчилар бу икки мамлакат ўртасида дунёнинг бир минтақасида қарама-қаршилик устун бўлса, бошқасида, РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов айтганидек, гарчи “нисбатан оғриқсиз ҳамкорликнинг жуда тор доирасида” бўлса-да, ўзаро кўмаклашув имконияти устунлик қилаётганини таъкидлаяпти.