Ссылки доступа

Қозон полициясининг собиқ бошлиғи қозоғистонлик шахсни ўғирлагани учун 10 йил муддат олди


5 декабрь куни Москвадаги суд Қозон полициясининг собиқ бошлиғи Руслан Халимдаровни 10,5 йил муддатга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. У наркотиклар контрабандаси ҳақидаги ишни сохталаштириш учун одам ўғирлашда айбдор деб тан олинди.

Халимдаровнинг бўйсунувидаги уч нафар ходим 8 йилдан 9 йилгача бўлган муҳлат олди, деб хабар қилмоқда "Бизнес Online" нашри.

Ишни кўриб чиқиш, тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикиннинг буйруғига биноан, Татаристондан Москвага кўчирилди. У қозонлик судьяларнинг объективлигидан шубҳаланди.

Тергов фаразига кўра, Халимдаров ўз бўйсунувидагилар билан биргаликда, 2005 йилда қозоғистонлик кишини ўғирлаган, кейинчалик бу шахсни гиёҳвандлик моддаларини сотишда айблашиб, 13 йилга маҳкум этишган.

Полициячи 2013 йилдагина қўлга тушган. Аввалига уни хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айблашди. Иш тергов қўмитасининг марказий аппаратига ўтказилгандан кейин, бу модда ўзгартирилди.

XS
SM
MD
LG