Ссылки доступа

Бузкаши ўйини Қирғизистон номидан ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Анъанавий бузкаши от ўйини Қирғизистон номидан ЮНЕСКОнинг Инсониятнинг номоддий мерослари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ушбу ташкилот хабар қилмоқда. Бузкаши республикада миллий ўйинларнинг энг оммавий турларидан бири.

Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт ишлари давлат қўмитасидагилар айтишига қараганда, қарор номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг Чеджу (Жанубий Корея) шаҳридаги мажлисида қабул қилинган.

«Бу қирғиз халқи учун катта фахр. Биз ўз ўйинимиз ҳақида бутун дунёни хабардор қилдик. Бузкашининг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши кўп йиллик иш, жумладан Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг ўтказилиши бўйича олиб борилган ишларнинг ҳам натижаси бўлди», - дейишди бу идорадагилар

Давлат агентлигида ЮНЕСКО қўмитаси бу ўйиннинг Қирғизистон номидан рўйхатга киритилишини бир овоздан маъқуллаганини ҳам таъкидлашмоқда. Бошқа мамлакатларнинг, жумладан Қозоғистоннинг аризалари ҳақида ахборот мавжуд эмас.

Қирғизистон «Бузкаши – анъанавий от ўйини» номинациясини ЮНЕСКОниннг Инсониятнинг номоддий маданий мероси бўйича репрезентатив рўйхатига 2016 йил 31 мартда тақдим этганди.

XS
SM
MD
LG