«Кўплаб аҳоли, айниқса, кам маош оладиганлар, зарур юридик маслаҳат ололмайди. Шуабабли мен ҳамкасбларимни, юридик идора ходимларини муҳтожларга ёрдам беришга чақирдим», - деди адвокат 7 декабр куни. Унинг сўзларига қараганда, агар жума куни ҳар бир адвокат икки нафар мижозни қабул қилгудек бўлса, у ҳолда мингдан ортиқ аҳоли бепул юридик ёрдам олади.
Кўплаб адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ходимлари бу чақириққа рози бўлишди. Тожикистон Социал-Демократик партияси раиси ва амалиётдаги адвокат Раҳматилло Зоиров бир неча бор бепул ҳуқуқий эҳтиёж билан боғлиқ вазиятга гувоҳ бўлганини айтди.
«Кўплаб одамлар пул йўқлиги ва тажрибали адвокатни жалб қила олмаганлари боис ўзларининг ҳақли эканлигини исботлай олишмайди. Шахсан мен ҳар куни бир нафар мижозга бепул ёрдам бераман. Мен Юсуповнинг чақириғини қўллаб-қувватлайман, шу билан бирга адвокатлар бу каби ёрдамни ҳафтада ёки ойда бир марта кўрсатишлари керак, деган таклифни илгари сураман», - дейди Раҳматилло Зоиров.
Бепул юридик ёрдам куни БМТ қарорига биноан 10 декабрь куни нишонланадиган Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан ўтказилади.