Унинг тақдири ҳисбсга олинган 7 декабрдан бери номаълумлигича қолмоқда.
Ашхабодлик фуқаро фаоли Наталия Шабунц 11 декабрь куни эрталаб “Озодлик” радиосига Галина Кучеренконинг тақдири ва унинг қаердалиги ҳамон ноаниқлиги ҳақида маълум қилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон ташаббуси (ИҲТИ)ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро ҳамкорлик (IPHR) Галина Кучеренко тақдиридан ўзларнинг хавотирини билдирди.
"Унинг тақдири борасида маълумот йўқлиги инобатга олинса, бизни Галина Кучеренконинг хавфсизлиги ва тақдири ташвишлантирмоқда. Бу каби ҳодисалар Туркманистонда фуқаро жамиятифаоллари дуч келадиган хавфлар мавжудлигини намоён қилади ва мамлакатда танқидий овозлар бўғилаётганини кўрсатади", - дея таъкидлади ИҲТИ раҳбари Фарид Тухбатуллин.
"Хроника Туркменистана" нашрининг хабар қилишича, 7 декабрь куни ўзларни ҳуқуқ-тартибот идораларнинг ходимлари дея таништирган бир гуруҳ номаълум шахслар Ашхабоддаги Галина Кучеренко ва унинг қизи Валерия истиқомат қиладиган уйга бостириб кирган. Улар металл эшикни бузишган ва зўравонлик ишлатган ҳолда аввал онани, кейин қизини олиб кетишган. Улар қўшниларнинг хонадондаги ит ва мушуклар масаласида шикоятлари асосида ҳаракат қилаётганликларини айтишган. Валерия Кучеренко полиция томонидан бир неча соат ушлаб турилганидан сўнг кечга яқин озод қилинган. Шу вақт мобайнида у онасини кўрмаган ва у ҳақда аниқ маълумот олмаган. Озод қилинишидан аввал Валерия Кучеренкони тушинтириш ёзишга мажбур қилишган ва кейин маҳалий судга олиб боришган,у ерда полицияга қаршилик кўрсатгани учун 50 манат (12 еврога яқин) жаримага тортилди. У уйига қайтганида хонадон остин-устин бўлиб кетганига гувоҳ бўлди, ит ва мушуклар йўқ эди. Унинг айтишича, хонадонда қон излари бор эди, бу жониворлар куч билан ушланган ва олиб кетилган.
Галина Кучеренко бир неча йилдан бери Ашхабодда дайди ҳайвонлар ҳимояси билан шуғулланиб келган, у Туркманистон пойтахтида ит ва мушкуклар шавқатсиз йўқ қилиниши билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида маълумот бериб турган. Бундан аввал бир неча бор расмийлар томонидан фаолга касбий фаолияти учун босим ўтказилгани маълум қилинган эди.