Бош вазир Сапар Исаков бу ҳақдаги фармойишни имзолади, деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.
"Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги 1994 йил 24 декабрдаги абадий дўстлик ҳақидаги шартномага мувофиқ ушбу қарорга келинди", — дейилади хабарда. Ҳужжат туризмни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга йўналтирилган.
Қарорга асосан, Иссиқкўлдаги "Бостери" (илгариги"Золотие пески"), "Алтин-Жай" (илгариги"Роҳат-НБУ"), "Энесай" (илгариги"Дилором") ва "Бўстон" пансионатлари ҳудудида жойлашган бино ва иншоотлар учун мулк ҳуқуқларини рўйхатга олиш тартиби белгиланган.
Шартномага кўра, бириктирилган ер участкалари Қирғизистон мулки бўлиб қолади ва Ўзбекистонга вақтинча фойдаланиш учун берилади, дейилади ҳукумат хабарида.
"Шу билан бирга ўзбек томони кўрсатилган объектларни маълум вақт ичида Қирғизистон Республикаси стандартларига мувофиқ 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхоналар даражасига етказиш бўйича инвестиция киритиш мажбуриятини олади", — деб хабар берди ҳукумат.