Маблағлар “Тожикистон темир йўллари”га янги вагонлар, дизел локомотивлари ва янги авлод ҳаракатланувчи составлари, шунингдек, таъмирлаш жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилади.
Тожикистон ҳукумати мамлакат темир йўлларини тўлалигича модернизация қилиш борасида дастурни маъқуллади. Бу дастурни ҳаётга татбиқ этиш учун $109 млн. керак бўлади. «Тожикистон темир йўлларни модернизация қилиш дастури доирасида 2 мингта вагон ва 40та янги авлод дизел локомотивларини харид қилади. Дастур давлат томонидан қабул қилинганидан келиб чиққан ҳолда, Тожикистон ҳукумати ҳам бу режани амалга ошириш учун маблағ ажратади. Менга маълум бўлишича, Тожикистон ҳукумати “Тожикистон темир йўллари” ДУК учун 900та вагон ва 8та дизел локомотиви харид қилган», - деди Антон Усов.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг апрелида Россия ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Рогозин ва Роспотребнадзорнинг ўша вақтдаги раҳбари Геннадий Онищенко Душанбе — Москва йўналишидаги поездни текширувдан ўтказган эди. Россия бош санитар врачи поезднинг антисанитария ҳолатидан ҳайратга тушган эди. «Идишлар ўзгартириб турилиши керак. Умуман вагонларни составдан олиш лозим», - деган эди Рогозинга Роспотребнадзор раҳбари ўз таассуротлари ҳақида.
Мана шу текширувдан сўнг “Тожикистон темир йўллари” ДУК юзлаб вагонларни сотиб олди. Компания маълумотларига кўра, сўнгги 9 ой давомида темир йўл хизматида 100 мингдан ортиқ киши фойдаланди. Бу сўнгги уч йилги рақамдан уч баробар кўпдир.