Ссылки доступа

Киевда Саакашвили тарафдорлари полиция билан тўқнашди (видео)


17 октябрь куни Грузия собиқ президенти, Украинадаги “Янги кучлар исёни” мухолифат ҳаракати етакчиси Михаил Саакашвили тарафдорлари Киевдаги Октябрь саройини эгаллашга уринди. Бу ҳодиса Украина президенти Петр Порошенко импичменти талаби илгари сурилган навбатдаги маршдан сўнг юз берди.

Намойишчилар Октябрь саройи биносида норозилик штабини жойлаштирмоқчи эди. Полиция билан тўқнашув юз берди. Жабрланганлар бор. Саройга ҳужумдан сўнг намойишчиларнинг айримлари Олий Рада биносига қайтиб келишди. Саакашвили Октябрь саройи олдидаги ҳодисани “иғво” дея атади.

Украина пойтахти марказида бўлиб ўтган декабрь ойидаги учинчи"Импичмент учун марш" аввалги намойишларга нисбатан кам иштирокчиларни тўплади. НамойишдаГрузия собиқ президенти, Украинадаги “Янги кучлар исёни” мухолифат ҳаракати етакчиси Михаил Саакашвилининг бир неча минг тарафдори ва фаоллар иштирок этди.

Намойишга бошчилик қилган Саакашвилининг баёнотига қараганда, Украина расмийлари билан бўлиб ўтадиган музокараларда ён беришлар бўлмайди. Саакашвили тарафдорлари Украина бош прокурори Юрий Луценконинг истеъфоси, аксилкоррупция судларини ташкил қилиш ва республика президенти Петр Порошенконинг импичменти каби талабларниилгари сурмоқда.

Куни кеча маълум бўлишича, гўёки Грузия собиқ раҳбари Украинапрезиденти Петр Порошенкога яраш таклифи билан мактуб йўллаган. "Гражданская позиция" (“Фуқаролар мавқеи”)партияси етакчиси Анатолий Гриценко бу маълумотни тасдиқлади ва Саакашвили тарафдорларига мурожаат қилиб кутилмаган қароручун ҳақорат қилмасликни сўради.

Саакашвили иштирокидаги намойиш 17 октябрда бошланди. Ўша куни Олий Рада олдида намойишчилар чодирлар лагерини барпо қилди.

XS
SM
MD
LG