Россия томонининг фикрича, берилган маълумот туфайли Федерал Хавфсизлик хизмати ўзини ўлимга маҳкум қилганлар томониданСанкт-Петербургдаги Қозон собори ва бошқа жойларда портловчи мосламаларнинг ишга солмоқчи бўлган икки гумондор қўлга олинди. Путин якшанба куни телефон орқали суҳбатда Трампдан шахсан МРБ директорига миннадорлик сўзларини етказиб қўйишни сўради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Кремлга таячнган ҳолда Интерфакснинг маълум қилишича, телефон орқали мулоқотда Россия президенти АҚШ президентига мобода АҚШга қарши теракт тайёргарлик борасида Россия маълумотга эга бўлгудек бўлса, аввал бўлганидек,бу ҳақда Қўшма Штатларни огоҳлантиришини таъкидлади.
Петербургдаги Қозон соборида теракт уюштирмоқчи бўлган етти нафар гумондорнинг ушлангани ҳақида 14 декабрь куни маълум қилинди. Ҳибсга олинганлар орасида Доғистон, Ингушистон ва Тожикистон фуқоролари ҳам бор. Ҳибсга олинганларнинг айримлари ўзларига қўйилаётган айбларни тан олмаяпти. Улар қуролларни Россия махсус хизматлари берганини таъкидлашмоқда.
.