Ссылки доступа

ЖБ Тожикистон қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун яна $15 млн. берди


Жаҳон банки директорлар Кенгаши Тожикистон қишлоқ хўжалигини коммерциализациялаш лойиҳасини қўлаб-қувватлаш мақсадида қўшимча $15 млн. ажратиш борасидаги қарорни маъқуллади, дея хабар берди 15 декабрь куни ЖБнинг Душанбедаги ваколатхонаси.

Лойиҳа тожик қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермерларини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, шунингдек уларни ички ва ташқи бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган.

Жаҳон Банкининг Тожикистондагидоимий вакили Ян-Петер Олтерснингфикрича, Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт имкониятларидан фойдаланиш мамлакат тадбиркорларининг қишлоқ жойларда ҳосилдорлик ва иш билан таъминлаш имкониятларини оширишга қаратилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди”,дейилади ташкилот томонидан тарқатилган хабарда.

Хабарларга кўра, Тожикистон қишлоқ хўжалигини коммерциализациялаш лойиҳасининг илк босқичида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан $22 млн. молия ажратилади.Лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ якка тартибдаги фермер, кичик ва ўрта қишлоқ хўжалик корхоналарига $3,3 млн. миқдорида ёрдам кўрсатилди.

«Қишлоқ хўжалик тармоғи Тожикистонда иқтисодий тараққиёт ва қашшоқликни камайтиришда муҳим роль ўйнайди», - дея баёнот берди қишлоқ хўжалигини коммерциализациялаш лойиҳаси етакчиси Сандра Брока.

XS
SM
MD
LG