Ссылки доступа

Қирғизистонда “Ҳизб-ут-Таҳрир”нинг тахмин қилинаётган етакчиларидан бири қўлга олинди


ҚРнинг Чуй вилоятида К.Н. исмли, 1982 йилда туғилган, Ўш вилоятида яшаб келган шахс ушланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни «Ҳизб-ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг эҳтимол тутилган етакчиларидан бири деб ҳисобламоқда.

Қўлга олинган бу шахс Жазони ижро этиш давлат хизматининг 1-сонли ВУТҲда ҳибсда сақланмоқда.

ҚР ИИВнинг матбуот хизмати хабар қилишича,бу идоранинг ходимлари ДМХҚ билан ҳамкорликда 299-2-модда (“Экстремистик материалларни сотиш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш, ташиш ва жўнатиш, шунингдек, экстремистик ёки террорчилик ташкилотларининг рамзлари ёки нишонларидан қасддан фойдаланиш”) бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказган. Тинтувлар Бишкек шаҳрида, шунингдек, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида яшовчи 11 нафар фуқароникида ўтказилди.

Куч ишлатувчи ходимларнинг маълумотларига қараганда, гумон қилинувчиларнинг ҳаммаси экстремистик «Ҳизб-ут-Таҳрир»нинг фаол яширин фаолият кўрсатувчилари ҳисобланади. Тинтувлар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари экстремистик руҳдаги кўплаб турли адабиётларни олиб қўйишган.

XS
SM
MD
LG