Ссылки доступа

Ашхабод расмийлари томонидан тутилган уйсиз жониворлар очликдан нобуд бўлиши мумкин


Жойларда маҳаллий расмийлар томонидан ушланган ўнлаб жониворлар очликдан нобуд бўлиши мумкин, дея хабар беради жониворларни ҳимоя қилувчи ашхабодлик фаоллар.

Фуқаролар фаоли Наталия Шабунцнинг сўзларига қараганда, айни дамда маҳаллий коммунал хизмат ходимлари томонидан пойтахт кўчалари ва шаҳар атрофида ушланган жониворлар Ашхабод яқинидаги Чоганли қишлоғидаги ангарда бир жойга тўпланмоқда.

«Бу ангарни ит ва мушуклар учун кичик тўрли панжара билан ажратишди. Мушуклар тўрдан сакраб ўтиши билан итларга озуқа бўлмоқда. Катта итлар кичикларини емоқда. Бу ерда кўнгиллилар ҳар куни жониворларга овқат бермоқда. Одамлар пул тўпламоқда, бу пулларга озуқа сотиб олиниб жониворларга берилади. Айни дамда бу ерда 100га яқин ит ва 80га яқин кучукча бор. Ит ва мушукларни ҳар куни олиб келишади», - дейди Наталия Шабунц.

Йил бошидан бери Туркманистон пойтахтида жониворлар махсус транспорт воситалари – зарғалдоқ рангли юк машиналарда тутиш йўлга қўйилди.

Фаоларнинг сўзларига қараганда, аввалига тутилган жониворлар Ашхабоддаги ҳайвонот боғига олиб келинарди. Кейинчалик ҳукумат ушланган ҳайвонларни тўплаш учун махсус жой ажратди. Наталья Шабунцнинг айтишича, жониворларга етарлича эътибор қаратилмагани боис, уларнинг катта қисми нобуд бўлди.​

XS
SM
MD
LG