Ссылки доступа

Ўзбекистон ўзининг Халқаро пахта биржасини яратишга аҳд қилди


Ўзбекистон пахта толасининг электрон савдосини амалга ошириш йўлида ўзининг ихтисослаштирилган майдоннини яратишни режалаштирмоқда.

Президент Шавкат МирзиёевЛойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ билан биргаликда 2018 йил 1 февралга қадар шу каби майдонни ташкил қилиш бўйича таклифлар киритишни топширди. Асосий мақсадлардан бири нафақат Ўзбекистонда етиштирилган пахталарни сотиш, балки бошқа мамлакатларнинг, айниқса қўшни мамлакатларнинг“оқ олтин” сотувчиларини ҳам жалб қилиш кўзда тутилган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Бугунги кунда жаҳонда пахта толасинисотиш бир нечта йирик биржалар орқали белгиланган нархлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон ўз пахта толасини экспорт қилишда Cotlook Limited (Ливерпуль пахта биржа) компаниясининг котировкаларига боғланиб қолган.

Бугунги кунда асосий ўзбек пахтаси ҳар йили октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро пахта ярмаркасида имзоланадиган шартномалар асосидахорижга сотилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда эндиликда, тўқимачилик корхоналари пахтани, воситачиларни, жумладан давлат тузилмаларини четлаб ўтган ҳолда,бевосита фермерларнинг ўзидан харид қилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Бу йил Ўзбекистонда 2,9 миллион тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси тўпланди.

XS
SM
MD
LG