ҚСДП раисининг ўринбосари, ҚР президенти девонининг раҳбари Фарид Ниязов хабар қилишига кўра, бу лавозимга ҳозирча битта номзод – мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг номзоди кўриб чиқилмоқда.
- ҚСДПда бошқа номзодлар йўқ. Номзодлар сони чекланмаган, лекин социал-демократларда фикр якдиллиги бор – бу номзод Алмазбек Атамбаев. Бошқа вариантлар йўқ.
ҚСДП – ҚРдаги ҳукумат партияси. Алмазбек Атамбоевнинг президентлиги даврида партияни Жўқорғу Кенешнинг собиқ спикерлари Чинибой Турсунбеков ва Фарид Ниязов бошқаришди. Лекин уларнинг ҳеч бири партия етакчиси бўлмаган.
24 ноябрь куни президентлик лавозимига ҚСДП томонидан номзод сифатида кўрсатилган, янги давлат раҳбари Сўўронбой Жээнбеков расман киришиши билан, Алмазбек Атамбаевнинг ҚР президенти сифатидаги ваколатлари тугади.