Унинг сўзларига қараганда, қуролларни топшириш тадбири 19 декабрь куни Тожикистон мудофаа вазирлигининг Ваҳдат шаҳридаги ҳарбий қисмларидан бирида бўлиб ўтди. Россия мудофаа вазирлиги Т-72Б1, БТР-80 ва БТР-70, БМП-2 танкларини, Ми-24 ва Ми-8 вертолётларни, Д-30, зенит қурилмаларни, зирҳли техникаларга эҳтиёт қисмлар, алоқа қурилмалари, топографик жиҳозлар, шунингдек бошқа жиҳозлар ва катта миқдорда ўқ отар қуролларни топширди, деди Фаридун Маҳмадализода.
Россия ОАВнинг хабарига кўра, ҳарбий жиҳозларни топшириш маросимида РФ Мудофаа вазирлигининг халқаро ҳарбий ҳамкорлик Бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Александр Кшимовский топширилган ҳарбий техникалар Тожик-Афғон чегарасида террор таҳдидларига қарши ишончли тўсиқ бўлишини таъкидлади.
Бу йил Россия Тожикистонга ҳарбий мақсадларга ишлатиладиган 122 миллион долларга тенг маҳсулотлар берди, деди россиялик генерал ва ҳарбий техникалар ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш доирасида бепул етказиб берилаётганини таъкидлади.
Россиялик экспертларнинг таъкидлашларича, 2012 йилда икки мамлакат ўртасида Тожикистонга ҳарбий вертолётлар етказиб бериш борасида битим имзоланган эди. Россия худудларида ҳарбий базаси мавжуд бўлган Тожикистон ва Қирғизистоннинг мудофаа салоҳиятларни мустаҳкамлаш учун 70 млрд доллар ажратишни ўз зиммасига олган.