Ҳужжатни "ёқлаб" 70 та мамлакат овоз берди, 26та давлат"қарши" чиқди, яна 76 та мамлакат “бетараф қолди”.
Резолюцияда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ва Қримда “қонунга зид равишда Россия Федерацияси қонунлари, юрисдикцияси ва бошқаруви” ўрнатилгани танқид қилинган. Ҳужжатда Россия "тажовузкор мамлакат" дея талқин қилинган, Қрим аннексияси тан олинмаган.
Ҳужжатда Россияга Қрим аҳолисига нисбатан барча қонун бузилишларига ва инсон ҳуқуқлари камситилишига чек қўйиш, жумладан “ўзбошимчалик билан ушлаш, қийноқ ва бошқа ғайриинсоний ёки мурожаатда инсон қадр-қимматини пасайтирувчи муаммола”ларни тўхтатиш, шунингдек "барча камситувчи қонунларни бекор қилиш” чақириғи бор. Ҳужжатда шунингдек, Россия БМТнинг Халқаро судининг ярим оролда Украина фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш борасидаги оралиқ қарорини бажариш, қрим татарлари Мажлисини экстремистик ташкилот дея эълон қилинган қарорни бекор қилиш ва Қримга БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича Мониторинг миссиясини киритиш талаблари ҳам бор.
Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин резолюция қабул қилиниш жараёнини "энг мураккабликлардан бири бўлганини” таъкидлади. "Россияга босим кучайди", деди Климкин ва ҳужжатни қўллаб-қувватлаганларга миннадорчилик билдирди.
Сентябрь сўнггида БМТ янги ҳисобот қабул қилган эди, унда Россия томонидан аннексия қилинган Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашгани таъкидланади. Ҳужжатда қайд қилинган жиддий бузилишлар қаторида – одамларнинг йўқолиб қолиши, мақсадсиз ҳибсга олишлар, қийноқлар ва қонунга зид равишда депортациялар бор. Экспертларнинг фикрича, Россия расмийларининг ҳатти-ҳаракатларидан асосан қрим-татарлар энг кўп азият чекмоқда.