Ссылки доступа

Қозоғистон "Евровидение"да иштирок этади

Келаси йилдан бошлаб Қозоғистон Европа мусиқа ижрочиларининг "Евровидение" танловида иштирок этади. Бу борадаги хабарни Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги вакиллари маҳаллий ОАВ орқали тасдиқлашди.

Бу имконият Европа эфирга узатиш уюшмаси томонидан 31 каналнинг иштирок этиш борасидаги аризаси тасдиқланганидан кейин пайдо бўлди (Қозоғистондаги давлатга қарашли телеканалар ариза беришда иштирок эта олишмади).

ОАВ 31 канал бош директори Багдат Қожахметовнинг Қозоғистон маданият вазири Аристанбек Мухамедиули билан учрашувидаги қуйидаги гапларини иқтибос сифатида келтирмоқда: "Биз катта "Евровидение"га 2018 йилнинг майида катта ёшли ижрочиларни олиб борамиз, улар аввалига саралаш босқичида қатнашадилар, 2019 йилда эса Маданият ва спорт вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан катта "Евровидение"да иштирок этадилар. Саралаш учун кастинг ўтказилади".

"Евровидение" танловида телеканаллари Европа эфирга узатиш уюшмасига аъзо бўлган мамлакат вакилларигина иштирок этиши мумкин. Келаси йили танлов Португалияда бўлиб ўтади. Унда 43та мамлакат иштирок этишини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG