Ссылки доступа

Тожикистонда «Google солиғи» жорий этиш таклиф қилинмоқда


Тожикистон Солиқ қўмитаси раҳбари Нусратулло Давлатзода ҳукуматга мурожаат қилиб мамлакатдаги жисмоний шахсларга электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компанияларга фаолиятлари учун ҚҚС(қўшимча қиймат солиғи)ни ошириш борасида таклиф билан чиқди.

Унинг сўзларига қараганда, Россия ҳудудларида интернетда онлайн орқали савдо қилувчи хорижий - Google, Apple, Microsoft, Facebook, eBay, Aliexpress, Yahoo, Bing компаниялари қўшимча қиймат солиғи(ҚҚС)ни тўлай бошлаганларидан кейин шу йилнинг биринчи чорагида Россия давлат хазинасига қўшимча 2 млрд рубл тушган. Ҳужжат интернет фойдаланувчилари орасида «Google учун солиқ» номи билан машҳур бўлди.

Солиқ қўмитаси раҳбарининг ишонишича, «Google учун солиқ» жорий этилганидан кейин бошқа хорижий компаниялари бюджетга қўшимча маблағ тушириши мумкин бўлади.

«Интернет орқали амалга ошириладиган барча ҳаракатларни тартибга солиш учун етарли чоралар кўриш фурсати етиб келди. Жисмоний шахсларга электрон тарзда хизмат кўрсатувчи хорижий компанияларга ҚҚС тўлашни юкловчи солиқ қонунчилиги қоидаларини жорий этиш керак», - деди Давлатзода.

Нусратулло Давлатзода бу баёнотни солиқлар режаси бажарилмагани жараёнида берди: шу йилнинг9 ойи мобайнида мамлакат бюджетига божхона тўловларидан кутилганидан 212 миллион сомони (23 млн доллардан кўп)дан кам тушди, ижтимоий солиқлар режаси ҳам тўлалигича бажарилмади. Айнан шу сабабли ҳам Нусратулло Давлатзода ва мамлакат Божхона хизмати бошлиғи Абдуфаттох Ғоиб ноябрь ойи сўнггида давлат раҳбаридан ҳайфсан олган эди.

XS
SM
MD
LG