Ссылки доступа

Собчак Навальнийга ўзининг ишончли вакили бўлишни таклиф қилди


Телебошловчи Ксения Собчак Алексей Навальнийнинг президентликка сайловларида иштирок этишга қўйилмаганини “даҳшатли адолатсизлик ва ҳукуматнинг навбатдаги хатоси” деб айтди. Бунда у мухолифатчи Алексей Алексей Навальний таклиф қилаётган сайловни бойкот қилишни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

Собчак Навальнийнинг ўзи 2011 йилда, сайловдан олдин баён қилган “бойкот иш бермайди ва сиёсий нуқтаи назардан маънога эга эмас” ва амалдаги президент Владимир Путин учун овозлар фоизини кўпайтиради, деган сўзларига таянмоқда.

"Мен Алексейга (Навальний) ҳозир қанчалик аламли ва оғирэканлигини тушунаман, бироқ умумий иш муҳимроқ", – деб ёзди Собчак Инстаграмда. У Россиянинг барча демократик мухолиф кучларини бирлашишга чақирди ва телебошловчи 2018 йилдаги президент сайловларида номзод сифатида рўйхатга олингудек бўлса, Навальнийга ўзининг ишончли вакили бўлишни таклиф қилди.

Алексей Навальний, аввалроқ, 25 декабрь куни ўзининг олти йил олдинги нуқтаи назаридан воз кечди. Ўшанда у сайловда қатнашиш ва “Единая Россия”га қарши ҳар қандай партияга овоз беришга чақирган эди. У эндиликда “Путинга қарши ҳар ким учун” овоз Путин учун овоз беришга тенг” деб ҳисоблайди.

25 декабрь куни 12 та овоз ёқлагани боис, Марказий сайлов комиссияси Навалнийни Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олишни рад этди.

XS
SM
MD
LG