Ссылки доступа

Кам таъминланган тожикистонликларга Ҳажга боришларига рухсат берилмайди


Тожикистонда кам таъминланган оила аъзоларининг Ҳажга бориш ҳуқуқларига рухсат берилмаслиги мумкин. Дин ишлари бўйича қўмита аъзолари бу қарорни изоҳлар экан, бундан кўзланган мақсад аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ёмонлашувига йўл қўймасликдан иборат эканлигини айтишмоқда.

Расмий ОАВ берган маълумтларга кўра, Бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим иштирок этган мажлисда шаҳар ва туманлардаги амалдорларга ҳажга бормоқчи бўлганларнинг аризалари кўриб чиқилаётганда уларнинг иқтисодий аҳволи ўрганилиши юзасидан кўрсатма берилди.

Дин ишлари бўйича қўмитасидаги манбанинг айтишича, авваллари ҳам бу омил эътиборга олинар эди, аммо энди ҳажга борувчининг аризаси кўриб чиқилаётганида иқтисодий сабаблар туфайли ариза рад этилиши борасида расман ваколат олинган.

«Дин ишлари бўйича қўмитанинг маҳалий комиссиялари эндиликда ҳар бир ариза берувчининг аризасини ўрганиб чиқади ва уларнинг Ҳажга бориш имконияти бор ёки йўқлигини ўрганади. Аввалги йилларда одамлар ҳажга бориб келиб ҳожи бўлиш мақсадида қарзга ботиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Эндигина ўғлини дафн этган бир аёлни эслайман, у келини ва уч набираси истиқомат қилаётган уйни сотиб ҳаж зиёратига боришни ният қилган эди»,- дейди дин ишлари қўмитасидаги манба.

Шу билан бирга у бу чора ҳаж зиёратини тартибга солиш соҳасидаги навбатдаги чекловлардан бири эканлигини инкор қилди, ва «бу чора халқ фаровонлигини оширишга йўналтирилганлигини” таъкидлади.

Бундан аввал расмийлар 40 ёшга тўлмаганларни ҳажга боришларини тақиқлаган эди. Бу қарор ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан кескин танқид қилинган эди. Ўз қарорини оқлаш мақсадида ҳукумат ҳаж зиёратини амалга оширишда кекса ёшдаги диндорларга устиворлик берилаётгани борасида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG