– Владимир Владимирович Путин ўз номзодини қўйди, мен унга муваффақиятлар тилайман, барча маълумотларга қараганда, менинг фикримча, у ушбу сайловларда етакчи бўлади, – деб баён қилди Назарбоев. – Тўғриси ҳам шу деб ўйлайман. Россия Европа мамлакатларининг кўпчилиги ва АҚШнинг босими остида қолган шундай бир қийин вақтда, Путин давлат арбоби сифатидабу ҳолатга бардош беради ва халқни олдинга бошлайди.
Назарбоев Қозоғистон ва Россия ўртасидаги “мавжуд муносабатларни сақлаш” муҳимлигини ҳам қўшиб ўтди.
Владимир Путин президент сайловида тўртинчи марта иштирок этади. Умумий ҳисобда – 2008–2012 йилларда бош вазир лавозимига кетган вақтни ҳам ҳисобга олганда – Путин 18 йил ҳокимият тепасида бўлди. Нурсултон Назарбоев 28 йилдан бери ўз лавозимида қолмоқда.