Ссылки доступа

Туркманистон шимолидаги аҳоли газ таъминотидан узиб қўйилиш хавфи бор


Дашоғуз вилояти Болдумсаз туман газ хўжалиги фойдаланувчиларидан янги 2018 йилда газ таъминоти учун янги квитанциялар олиш талаб қилинмоқда, дея хабар беради “Озодлик” радиосининг минтақадаги манбалари. Янги квитанциялар дафтарчасининг нархи 160 манат (45 доллардан ортиқ)ни ташкил қилади.

Манбаларнинг сўзларига қараганда, бу янгилик кўпчилик аҳоли учун янги йил байрамлари арафасида кутилмаган ва нохуш "сюрприз" бўлди. Дашоғуз мамлакатдаги кам таъминланган, ишсизлик даражаси юқори бўлган минтақалардан бири ҳисобланади.

“Озодлик” радиоси мухбирига маҳалий аҳоли вакилларидан бири янги дафтарчани деярли ҳамма, ҳатто эски дафтарлари тўлмаганлар ҳамхарид қилиши керак. "Дафтарларни сотиб олмаган оилаларга янги йилдан бошлаб газ узиб қўйилишидан огоҳлантиришди”, дейди манба.

“Озодлик”нинг яна бир суҳбатдошининг айтишича, газ, электр энергия ва сувга жорий этилган имтиёзларнинг бекор қилиниши туфайли қиш келиши билан минтақа аҳолиси истииш билан боғлиқ муаммолар билан тўқнаш келмоқда. Кўплаб эҳтиёжманд оилалар коммунал хизматларни тежашга ва харажатларни қисқартиришга мажбур бўлди.

"Яқиндагина туппа тузук ишлаб турган электр ҳисоблагичларни цифрли ўлчов жиҳозларига алмаштиришга мажбурлашган эди. Шу билан бирга бозорда нарҳ кўтарилмоқда. Ҳар ойда ўзимизни ўғри ургандекҳис қилаяпмиз ", - дейди Гадам исмли манба.

Бу йил Туркманистон раҳбарияти аҳолига жорий қилинган газ, электр энергия ва сув учун имтиёзларни бекор қилди.

XS
SM
MD
LG