“Қирғиз халқи ёшлари Кенгаши” жамоат бирлашмасининг раиси Алмазбек Жазибаев жаҳл отига минган фуқаролар томонидан Бишкекда ўтказилган митингга зудлик билан етиб келди.
"Мен бу ерга қишлоқдан зудлик билан келдим. У ерда интернет йўқ. Бироқ ҳамманинг оғзида шу гап. Бу ҳодиса бизни жуда ҳам безовта қилди, юрагим аждодларимиздан мерос бўлиб қолган оқ қалпоқ! –учун куйинмоқда. У биз учун муқаддас! Қалпоқни биз бошимизга киямиз, асло ерга ташламаймиз. Ҳозир эса қалпоқлар билан ҳаммом ва сауналарга боришмоқда", дея куйинади Жазибаев.
Алмазнинг ғазаби Бишкекдаги модалар кўргазмасида жанжалга сабаб бўлди. Дизайнер шоуда иштирок этаётган итга қирғиз миллий бош кийимини кийдирди.
Кўргазма ташкилотчиларига бу ғоя қизиқарли туюлди. Аммо фаоллар бундан кулги жиҳатни кўришмади. Итнинг бошидаги оқ қалпоқни улар қирғиз халқини ҳақоратлаш сифатида қабул қилишди ва ҳатто миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш сифатида баҳолашди. Алмаз ва унинг ҳамммаслаклари адвокат ёллашди ва президент, бош вазир ва парламентга мурожаат билан чиқишни режалаштиришмоқда: улар итлар учун кийим-бош кўргазмасини уюштирган ташкилотчилардан кечирим сўрашни ва жаримага тортилишларини талаб қилишмоқда.
Кўргазмада бошқа мамлакатларнинг миллий либосида бўлган итлар ҳам иштирок этди, бироқ бу либослар фаоллар томонидан ғазаб билан кутиб олинмади.
Давлат рамзларига хақорат билан боғлиқ шу каби ҳодиса Қирғизистондаикки йил муқаддам юз берган эди. Йирик тоғ-кон компаниясининг британиялик ходими ўзининг фейсбукдаги саҳифасида қирғиз миллий таоми бўлмиш қазининг суратини эълон қилган ва уни от пениси дея таърифлаган эди. Ўшанда минглаб ходимлар корхонада иш ташлаган, британиялик эса зудлик билан конни тарк этган эди. Кейинчалик у милиция бўлимида ўзининг ҳатти-ҳаракати учун узр сўраган эди.