«Ўзбекистон Қамбарота 1-ГЭС қурилишида қатнашади. Бу келишув қоғозда қолиб кетмади, балки аллақачон ўз амалий ифодасини топди. Бу лойиҳа бўйича ишчи гуруҳ Тошкентда ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди ва биргаликдаги маълум қадамларни белгилаб олди», – деб таъқидлади, элчи Дониёр Сидиқов.
Унинг фикрига кўра, бу минтақа миқёсидаги улкан лойиҳа бўлади, унда ҳамма масалалар ҳал қилиниши, келишув ва томонларнинг манфаатларини ҳисобга олишни таъминлаш зарур. Шунинг учун ишчи гуруҳ, деди элчи, ҳозир биргаликдаги муайян қадамларни муҳокама қилишда давом этаяпти.
«Менинг фикримча, Ўзбекистон бу лойиҳада ҳам технологик томондан, ҳам ресурслар жиҳатидан иштирок этиши мумкин», – деб таъкидлади дипломат.
Октябрь ойининг бошида «Ўзбекгидроэнергия» ва Қирғизистоннинг «Миллий энергетика холдинг компанияси» Қамбарота 1-ГЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.
Қамбарота 1-ГЭС – Қирғизистондаги йирик гидроэлектр станцияси лойиҳасидир. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов бу объектнинг қурилишига қарши чиққан эди. Каримов Қирғизистон ҳукумати экин учун суғоришга сув беришни қисқартириши ва қишлоқ хўжалиги шунга ўта боғлиқ бўлган Ўзбекистонни шу ҳолат билан ўз йўриғига юришга ундаши мумкинлигидан хавфсираганди.