Ссылки доступа

Бишкек: Хитойдан Ўзбекистонгача бўлган темир йўл йўналиши 2018 йилда ойдинлашади


Тошкентда бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар иштирокчилари Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиши муддатлари борасида келишиб олишди, дея хабар берди Қирғизистон транспорт ва йўл вазирлиги матбуот котиби Қиличбек Досумбетов.

Досумбетовнинг сўзларига қараганда, Хитойни Қирғизистон ва Ўзбекистон билан боғловчи янги темир йўл маршрути 2018 йилнинг апрель ойида белгиланади. У шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда уч мамлакат делегацияси 2018 йил августига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишини,йил охирига қадар молия билан боғлиқ масала ҳал бўлиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинганини айтди.

Хитойдан Қирғизистон орқали Ўзбекистонга қадар темир йўл қурилиши билан боғлиқ ташаббус 2000 йиллар бошларида илгари сурилган эди. Бироқ лойиҳа амалга ошмай қолди. 2012 йилги ҳисоб-китобларга қараганда, темир йўл қурилишининг лойиҳаси тахминан 6-6,5 миллиард долларни ташкил қилади.

Шу йил куз фаслида Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар таранглашган бир вақтда ўша вақтдаги Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қўшни маамлакатдан юк машиналари ўтишини секинлаштириш йўли билан Остона чегараларда Қирғизистонни “қамал қилаётганини” айтган эди. Ўшанда Атамбаев Хитойни Ўзбекистон билан боғловчи темир йўлнинг Қирғизистон орқали ўтиши зарурати ҳақида айтган эди. Бу темир йўлнинг кейинчалик Туркманистон ва Эрон орқали Араб денгизи ва Ҳинд океанига чиқиши мўлжалланмоқда.

XS
SM
MD
LG