Ссылки доступа

Путин Петербургдаги портлашни теракт деб атади


Россия президенти Владимир Путин яқинда Петербургда теракт юз берганини тан олди.

"Биласиз, кеча Петербургда террор ҳодисаси юз берди", – деди Путин Суриядаги амалиётда иштирок этган ҳарбийларни мукофотлаш чоғида.

Портлаш куни кеча Петербургнинг Калинин майдонидаги “Перекресток” (“Чорраҳа”) супермаркети яқинидаги сақлаш камераси олдида юз берди. 13 киши шикастланди.

Тергов қўмитаси Жиноят Кодексининг 30 моддаси ва 105 моддасининг 2 қисми (Хавфли тарзда икки ва ундан ортиқ кишини ўлдиришга уриниш) бўйича жиноий иш очди. Тергов Аксилтеррор қўмитаси томонидан олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG