Ссылки доступа

Итга кийдирилган қирғиз қалпоғи билан боғлиқ иш парламент ва президент маъмуриятигача етиб борди


Қирғизистон парламентининг депутатлари Бишкекда бўлиб ўтган мода кўргазмасида итига қирғизларнинг миллий бош кийими бўлмиш қалпоқни кийдирган кимсани жазолашни талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, миллий рамз бўлган қалпоқни уй ҳайвонларига кийдириб бўлмайди.

Бир неча кун аввал Бишкекда итлар учун либослар кўргазмаси можароси билан боғлиқ ҳодиса Қирғизистон ҳукуматининг энг юқори поғонасигача етиб борди. Дизайнер шоуда иштирок этаётган итлардан бирига қирғиз миллий бош кийими бўлмиш оқ қалпоқни кийдириб қўйди. Кўргазма ташкилотчиларига бу ғоя қизиқарли туюлди. Аммо фаоллар бундан кулги жиҳатни кўришмади. Итнинг бошидаги оқ қалпоқни улар қирғиз халқини ҳақоратлаш сифатида қабул қилишди ва ҳатто миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш сифатида баҳолашди.

Собака в национальном колпаке – унижение киргизского народа. Скандал на модном показе
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:47 0:00

Ўзларни ҳақоратланган дея ҳисоблаган фаоллар Бишкекда норозилик намойишини ўтказишди, адвокат ёллаб, президент, бош вазир ва парламентга мурожаат билан чиқишди: улар итлар учун кийим-бош кўргазмасини уюштирган ташкилотчилар кечирим сўрашни ва жаримага тортилишларини талаб қилишди.

Итлар бошига кийдирилган қалпоқ туфайли ўзларини ҳақорат қилинган деб ҳисобловчилар пайшанба куни Қирғизистон парламентида ҳам топилди.

Социал-демократ Рискельди Момбеков қонун чиқарувчи идора мажлисида қалпоқ билан боғлиқ вазиятга Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ўз эътиборини қаратиши кераклигини сўради. Унинг ғазабига бошқа ҳамкасблари ҳам қўшилди.

"Шаҳар ўртасидаги йирик савдо марказида итга оқ қалпоқ кийдиришди! Шу тариқа бу каби одамлар миллий бош кийимимизга ҳурматсизлик қилишмоқда. Уларни жавобгарликка тортиш керак, - дея баёнот берди депутат Тазабек Икрамов. – Ит эгалари қанчалик узр сўрамасин, барибир қонун бўйича жавобгарликка тортилиши керак!"

Дизайнер, кўргазма ташкилотчиси ва ит эгасига қандай жазо берилиши юзасидан депутат изоҳ бермади.

"Сколько бы хозяева ни просили прощения, они должны понести наказание": депутат – о киргизском колпаке на собаке
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:20 0:00

Қирғизистон президентининг парламентдаги вакили ит эгаларининг ҳатти-ҳаракатларига президент маъмурияти ўз баҳосини беришига ваъда берди.

XS
SM
MD
LG