Ссылки доступа

Туркманистон Внешэкономбанк мижозларининг хорижда нақд валюта олиши яна чекланди


Россияда таълим олаётган туркманистонлик талабалар сўнги кунларда Туркманистон банкларидаги шахсий ҳисоблари маблағларидан VISA карталари орқали фойдалана олмаётганларини айтишмоқда.

Россиядаги олий таълим даргоҳларидан бирида таҳсил олувчи Шемшет исмли талабанинг “Озодлик” Радиосига айтишича, сўнги бир неча кун давомида банкоматдаги пулларини еча олмаяпти, шунингдек,картадан фойдаланган ҳолда харид қила олмаяпти.

“Мен банкоматдан пул ечишга уриндим, аммо экранда “нотўғри” деган огоҳлантириш чиқмоқда, кейин эса “яна бир бор уриниб кўринг” деган ёзув пайдо бўлмоқда. Бу каби ҳодисалар авваллари ҳам бўлиб турган, айрим ҳолларда бир неча уринишлардан сўнг пулларни ечиш мумкин эди, шу сабабли мен бироз кутиб туришга қарор қилдим, аммо харид учун супермаркетга келганимда, бир неча бор уриниб кўрганимга қарамай кассада тўловни карта орқали амалга оширишнинг имкони бўлмади”, - дейди Шемшат.

Айни дамда Туркманистон банкларининг пластик карталаридан фойдаланишнинг имкони йўқлиги борасида Россияда ўқиётган туркманистонлик бошқа талабалар ҳам тасдиқлашди.

“Озодлик” суҳбатдошларининг айтишларича, чет эл банкоматларида хорижий валютани нақдлаштириш билан боғлиқ муаммо декабрь бошларида муаммога айланди, шунингдек сўнгги кунларда маҳсулот ва хизматлар учун банк карталари билан ҳисоб-китоб қилиш мураккаблашди.

XS
SM
MD
LG