Мулозимларга кўра, генерал-лейтенант Парпиев истеъфо сўраб ёзган аризасини президент Мирзиёевга икки ой муқаддам топширган.
- Икки ой олдин Парпиев мазаси йўқлиги сабабли истеъфога чиқишни сўраб, президент Мирзиёевга ариза топширганди. Охирги пайтларда Парпиев оёғи оғриётганидан шикоят қилади. Лекин, президент ҳозирча ишлаб турсин, деб унинг аризасини қабул қилмаган, - деди мулозим. Унинг таъкидлашича, Ботир Парпиев 28 декабрь куни ўз иш жойида эди.
Ботир Парпиевнинг истеъфога чиқишни сўраб ариза топширгани ҳақидаги хабар мамлакат солиқ тизими кадрлари орасида йирик қисқартиришлар юз бергани ортидан кузатилмоқда. Солиқ тизимидаги қисқартишлар¸ расмийларга кўра¸ Ўзбекистон презденти қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 12 июлида ўтказилган видеоселекторда солиқ тизими ходимларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишлари ва асоссиз текширувлар ўтказишини танқид қилар экан¸ яқин фурсатда Ўзбекистон солиқ тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишини айтган эди.
Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитасига 2004 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда