Ссылки доступа

Андижонда ота ўзининг 10 ёшли қизига жинсий ҳаракат қилганликда гумонланмоқда


Андижон вилоят, Избоскан туман прокуратураси Андижонда 35 ёшли ота ўз қизини 2 йилдан бери ғайриоддий тарзда жинсий зўрлаб келганида айбланмоқда. Бу хабарни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари тасдиқлади.

Манбаларнинг айтишича, ўзи яшайдиган қишлоқда новвой бўлиб ишловчи 35 ёшли эркак ўзининг 10 ёшли қизига нисбатан "жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш" ҳаракатларини қилаётганини қайинсинглиси кўриб қолган. Кейин қайинсингил кўрганларини опасига (зўравон эркакнинг рафиқасига) айтиб берган.

- Олти ой давомида эрининг шубҳали амалларини пайқаб, қизини жинсий зўрлаб келганига ўзи ҳам тўлиқ амин бўлганидан сўнг, қизнинг онаси эрининг устидан милицияга шикоят қилди, - дейди суҳбатдош.

Избоскан туман прокуратураси ўз қизини зўрлаган отага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 119-моддаси (Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши очилганини тасдиқлади. Мазкур моддада 15 йилдан 20 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

- Ўгай қизи эмас, ўзининг қизини 2016 йил декабрь ойидан буён зўрлаб келгани аниқланяпти. Сўнгги бор июль ойида каптархонада қизнинг холаси, яъни шу эркакнинг қайинсинглиси кўриб қолган ва опасига айтиб берган. Олдинига қизнинг онаси ишонмаган. Лекин у узоқ вақт эрини пайқаб, гумон қилиб юрган. Ўзи ҳам бунга тўлиқ амин бўлганидан сўнг ўтган ҳафтада милицияга келиб, бор гапни айтиб берди. Бундан ташқари у эркак ўз турмуш ўртоғини ҳам ғайритабиий жинсий алоқага мажбурлаган. Буни ҳам шу аёл ўз кўрсатмасида айтди. Ҳозир бу бўйича жиноят иши очилиб, тергов кетяпти, - деди Андижон ҳуқуқ-тартибот идораларида ишловчи мулозим.

Андижонда отаси тарафидан жинсий зўрланган 10 ёшли қизнинг шу кундаги аҳволи маълум эмас. Бу ҳақда унинг оиласи журналистларга гапиришни истамади.

XS
SM
MD
LG