Ссылки доступа

Қозоғистон тарихда биринчи марта БМТнинг Хавфсизлик кенгашига раҳбар бўлди


1 январдан бошлаб, Қозоғистон биринчи марта БМТнинг Хавфсизлик кенгаши раиси бўлди.

Остонанинг бу мақомдаги устувор йўналишлари орасида Марказий Осиё манфаатларини илгари суриш, терроризмга қарши туриш, ядро қуролида холи дунёга эришиш, глобал низоларга барҳам бериш ва гулобал уруш хавфини бартараф этиш кабилар бор.Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида эълон қилинган хабарда шу ҳақда сўз юритилади.

Остонанинг ташаббусига кўра, БМТнинг Хавфсизлик кенгашида биринчи марта 2019 йил охиргача доимий аъзо бўлмаган янги мамлакатлар: Кот-д'Ивуар, Қувайт, Нидерландия, Перу, Польша ва Экваториал Гвинея байроқларини ўрнатишнинг расмий маросими бўлиб ўтади.

Қозоғистон – БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлмаган саккиз давлатнинг бири бўлиб, унинг аъзолик муддати 2018 йил 31 декабрда тугайди. Остона ана шу муддат давомида Хавфсизлик кенгашига раислик қилади. Раис Кенгашнинг умумий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, БМТ Котибияти кўмагида Кенгашнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди, шунингдек, Кенгаш номидан иш кўради.

XS
SM
MD
LG