Ссылки доступа

Туркманистонда пора тўғрисидаги хабардан сўнг олийгоҳнинг кафедра мудири ишдан бўшатилди


Туркманистондаги нуфузли олий таълим муассасасининг кафедра мудири “Озодлик” вебсайтида пора тўғрисида эълон қилиган хабардан сўнг эгаллаб турган мансабидан озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи сўнгида Туркманистон Давлат транспорт институтида раҳбарият ва ўқитувчилар томонидан талабалардан мажбурий пул йиғилаётгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Ўшанда талабалар пора беришга мажбурланаётгани, имтиҳон ва курс ишлари учун пул беришга мажбур бўлишлари айтилган эди.

Тарқатилган хабардан сўнг, Туркманистон Давлат транспорт институти кафедра мудири Юсуп Михтиев эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилди. Мазкур олий таълим даргоҳидаги “Озодлик” манбасининг айтишича, Михтиев "ўз ҳоҳишига кўра” ишдан бўшатилганига қарамай, аслида унинг ишдан кетишига олий таълим даргоҳидаги коррупция борасида эълон қилинган мақола сабаб бўлган.

Юсуп Михтиевенинг ўзи “Озодлик” радиосига берган интервьюсида ўзининг ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди ва “нотўғри хабар” деди ҳамда кафедра мудири лавозимида ишлашда давом этаётганини билдирди. Михтиев бошқа изоҳ бермади.

Туркманистон Давлат транспорт институтида Михтиевнинг ишдан бўшатилганини тасдиқлашди, ҳамда ўтган ой дан бери у мазкур таълим даргоҳида ишламаётганини айтишди, бироқ ишдан бўшаш сабабларини маълум қилишмади.

Шу билан бирга “Озодлик” радиосининг Туркманистон Давлат транспорт институтидаги манбалари олий таълим даргоҳида порахўрлик ҳамон мавжудлигини айтишмоқда. Уларнинг сўзларига қараганда, сессиялар даврида айрим ўқитувчилар талабаларга имтиҳон учун пора бериш кераклигини эслатиб қўйишади.

XS
SM
MD
LG