Ссылки доступа

Прокуратура: Тожикистон фуқаролари натрий нитратли ошдан заҳарланди (видео)


Суд-тиббиёт экспертизаси Хўжанддаги 19-мавзеда истиқомат қилувчи тўрт кишининг натрий нитратдан заҳарланиб вафот этганини тасдиқлади, дея хабар берди шаҳар прокуратураси 2 январь куни.

Терговчиларнинг сўзларига қараганда, палов тайёрланаётганида “натрий селитра” ёки “Чили селитраси” деб номланмиш натрий нитрат ишлатилган.

"Фожиа жойидан мазкур модданинг қолдиқлари солинган қутича топилди. Вафот этганларнинг организмидан ҳам натрий селитрасининг ўлимга олиб келувчи дозаси топилди", - дея хабар берди Хўжанд прокуратурасидаги манба.

Бундан аввал Ички ишлар вазирлигининг Сўғд вилоят бошқармаси матбуот котиби Акбар Шарифов, “30 декабрь куни маҳаллий аҳоли вакиллари 19 мавзеда истиқомат қилувчи фуқаронинг ҳовлисида яқинлашаётган Янги йилни кутиб олиш учун тўпланганларини, палов ейишганларини, ичишганларини, бироқ тадбир фожиа билан якунланганини маълум қилган эди: тўрт киши заҳарланишдан вафот этди, 8 киши, жумладан 67 ёшли буви набираси билан шифохонага ётқизилди». 67 ёшли ошпаз Комил Зоиров паловни еганидан сўнг, ўша заҳотиёқ заҳарланишдан вафот этди. Айни дамда “янги йил байрамининг” олти нафар иштирокчиси шифокорлар назоратида даволанмоқда.

Место трагедии
Место трагедии

ТР Жиноят Кодексининг 108 - “Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш” - моддаси бўйича жиноий иш очилди. Прокуратурадаги манбанинг айтишича, терговчилар натрий нитратни қаердан, қандай қилиб, ким олиб келганини ўрганмоқда.

Натрий нитрат натрия – рангсиз шаффоф кристал, ҳидсиз, шўр таъмли бўлиб, ўғит сифатида ишлатилади, шуниндек, озиқ-овқат, металлни қайта ишлаш саноатида фойдаланилади, ундан ташқари, ракета ёқилғиси, пиротехника аралашмалари ва портловчи моддалар тайёрланишда қўлланилади.

Прокуратура: жители Худжанда отравились пловом с нитратом натрия
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:22 0:00

XS
SM
MD
LG