Ссылки доступа

Қозоғистонда металлургия комбинатидаги ишчининг ўлимини тергов қилишади


Ишчининг жасади «АрселорМиттал Темиртау» (АМТ) металлургия комбинатининг цехидан топилди, деб хабар бермоқда компаниянинг матбуот хизмати. Бу ахборотни Темиртов шаҳар ФВ бошқармаси тасдиқлади.

Компания матбуот хизматининг хабарига кўра, домен цехининг 1982 йилда туғилган ходими 3 январь куни эрталаб, жонсиз ҳолда топилган. Маҳаллий ОАВ матбуот хизматига таянган ҳолда, бу кишининг жасади “корхона ҳудудидаги темирйўл ҳудудидан топилган”лигини хабар қилаяпти.

Компаниядагилар махсус комиссия тузилиши ва содир бўлган ҳодисани тергво қилиш бошланишини билдирди.

22 декабрь куни эса Қарағанда вилоятидаги АМТда Тусип Кузембаев номидаги шахтада тахмин қилинаётган жинсларнинг ўпирилиши натижасида 35 ёшли эркак киши жабрланган, унинг оёқлари тоғ жинсларининг бўлаклари орасида қисилиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG