Ссылки доступа

Суд Саакашвилини Украинадаги қочоқ деб тан олишни рад этди


3 январь куни Киев округ маъмурий суди Грузиянинг собиқ президенти, “Янги кучлар ҳаракати” партиясининг етакчиси Михаил Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум этилганидан сўнг, қочоқ ёки қўшимча ҳимояга муҳтож шахс деб тан олишни рад этди.

Киев округ маъмурий судининг қарори устидан шикоят қилиш мумкин. Саакашвилининг адвокатлари буни амалга ошириш ниятида эканликларини баён қилиб бўлишди.

Саакашвили миграция хизматининг уни қочоқ деб тан олиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарорини ўзгартиришни талаб қилди.

Бу мамлакатнинг фуқаролигидан маҳрум қилинган Грузия собиқ президентига уни Грузияга экстрадиция қилиш хавфи таҳдид солмоқда. Грузияда эса уни бир қатор жиноятларда айблашмоқда. Саакашвили Украина фуқаролигидан ҳам маҳрум этилган, бироқ у ҳукуматнинг бу қарорини тан олмаяпти.

Аввалроқ, чоршанба куни Киев апелляция суди прокуратуранинг Саакашвилини “жиноий гуруҳ”га ундаш ва уни тузишда айблаб, унга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш бўйича шикоятини кўриб чиқишни 11 январга кўчирган эди. Украина прокуратураси Саакашвили бошчилигидаги норозиликлар Украинага қарши Россия фитнасининг бир қисми эканлигини таъкидламоқда.

Саакашвили ўзига нисбатан барча айбларни қатъиян инкор қилаяпти.

XS
SM
MD
LG