Ссылки доступа

Туркманистон Афғонистонга электроэнергия етказиб беришни қайта тиклади


Озодлик Радиосининг Афғонистондаги мухбири Шамердангули Мирадининг хабар қилишича, 1 январдан Туркманистон Афғонистонга электроэнергия етказиб беришни қайта тиклади, бироқ электр энергиясига бўлган нарх билан боғлиқ муаммо афғон томони вакилларининг ташрифи чоғида ҳал бўлади.

Афғонистон электр энергия таъминоти бошқармаси вакили Абдул Векил Насирнинг Озодлик Радиосига маълум қилишича, Туркманистон томони яна бир ой муддатга Афғонистоннинг шимолий ва ғарбий худудларига аввалги нархларда электроэнергия етказиб беришга рози бўлган. "Биз, Туркманистон аввалги нархларда электр қувватини етказиб беришига умид қиламиз. Шунинг учун ҳам Афғонистон вакилларининг Туркманистонга ташрифи амалга ошади", - дея хабар берди афғонистонлик амалдор 2 январь куни.

Афғонистон электр энрегия таъминоти бошқармаси маълумотларига кўра, Туркманистон томонидан таклиф қилинаётган нарҳ 1 кВТ/соат учун 2 цент деб белгиланган ва Афғонистон истеъмолчилари янги нархларга розилик билдирган.

Туркманистон экспорт қилинадиган электроэнергия нархининг оширилиши борасида янги йил арафасида маълум қилди ва шу билан бирга Афғонистон истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр қуввати тўхтатилишини билдирди.

“Озодлик”нинг Афғонистондаги мухбирининг сўзларига қараганда, мамлакатнинг шимолий минтақаларида электр энергиясининг узилиб қолишининг асосий сабаби Туркманистон томонидан электр қувватининг берилмаётгани, шунингдек Афғонистон ҳудудларида давом этаётган қуролли тўқнашувлар, жумладан “Толибон” ҳаракати жангарилари томонидан уюштирилаётган ҳаракатлар оқибатида инфратузилмаларнинг ишдан чиққанидир.

Туркманистан Афғонистоннинг шимолидаги учта вилоятдаги аҳоли пунктлари, шунингдек Ҳирот вилояти маркази ва бир нечта туманларни электроэнергия билан таъминлайди.

XS
SM
MD
LG