Ссылки доступа

ҚРда фаол журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 минг сом тўплашга муваффақ бўлди


“Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш қўмитаси" суд қарори бўйича миллионлаб сом миқдорида товон пули тўлашга мажбур қилинган журналистлар учун фуқаролардан 30 минг сом (450 доллар) тўплашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда жамоат бирлашмаси раҳбари Адил Турдуқулов маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, акция ҳамон давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь куни фаол ҚР Олий суди биноси олдида маблағ тўплаш мақсадида акция ўтказди. Унинг айтишича, «судьялар ОАВларга 40 миллион сом миқдорида товон пули тўлаш ҳақида чиқарилган қарор нотўғри бўлганини билишлари керак”.

Бош прокурор томонидан собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг шаъни ва қадрини ҳимоя қилиш борасида берган даъво аризасига кўра, суд Zanoza.kg сайти ва журналистлар 27 млн сом ( 385 минг доллар) товон пули тўлаши борасида ҳукм чиқарди: даъво аризасига биноан сайт 15 млн сом, Нарин Айип – 9 млн сом, Дина Маслова – 3 млн сом тўлайди. Бундан ташқари даъвога кўра, «Адилет» ҳуқуқий клиникаси раҳбари Чолпон Жақупова ҳам 3 миллион сом тўлаши керак бўлади.

Судда журналист ва адвокатларга нисбатан яна иккита иш бор. Улардан бири «Дача СУ иши» бўйича «Ата Мекен» партиясининг юристлари Қанатбек Азиз ва Таалайгул Тоқтакуноваларнинг ҳар бири 5 млн сомдан жарима тўлаши керак.

Бишкек шаҳар суди туман судининг Сооронбай Жээнбеков штабининг журналист Кабай Қарабеков ва 24.kg. ахборот агентлигига нисбатан берган даъвоси бўйича чиқарган қарорини ўз кучида қолдирди. Ҳукмга кўра, журналист ва агентлик Жээнбековга ҳар бири 5 млн сомдан тўлаши керак.

Аввал тарқатилган хабарларга кўра, 17та ОАВ ва медиаташкилот журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пул ўтказган.

XS
SM
MD
LG