Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистон ва Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами ажратди


Қозоғистон ҳукумати мамлакатнинг бош вазири Бақитжан Сагинтаевнинг имзоси билан Тожикистон, Қирғизистон ва Сурияга расмий инсонпарварлик ёрдами ажратишга қарор қлди.

Қозоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий сайтида хабар қилинишича, 2017 йил 20 декабрдаги қарорга биноан, Қозоғистон Тожикистонга 276 млн 790 минг тенге ( $834 минг), Қирғизистонга 200 млн 281 минг тенге ($585 минг ), Сурияга 185 млн 317 минг тенге ($555 минг) ажратди.

Шу ҳужжат билан табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун, Қозоғистон республикаси Мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлигига ҳам 662 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрда ҚР расман Қозоғистоннинг 100 млн доллар ёрдамидан воз кечган ва ҳатто тегишли битимларни денонсация ҳам қилганди.

XS
SM
MD
LG