Ссылки доступа

ОАВ: Суриядаги Россия базаси ўққа тутилган пайтда 7 та самолёт йўқ қилинди


31 декабрь куни Россиянинг Суриядаги Хмеймим авибазаси миномётдан ўққа тутилиши натижасида 7 та жанговор самолёт шикастланди ва амалда сафдан чиқарилди. 10 га яқин ҳарбий хизматчилар яраланди (улар россиялик ёки суриялик эканлиги хабар қилинмаяпти).

Бу ҳақда ҳарбий ва дипломатик манбаларга таянган ҳолда, «Коммерсантъ» хабар қилмоқда. Россия мудофаа вазирлиги бу ахборотни ҳозирча расман изоҳламаяпти.

Тўртта Су-24 жанговор бомбардимончи самолёти, иккита кўпмақсадли Су-35С қирувчи самолёти ва битта Ан-72 ҳарбий-транспорт самолёти сафдан чиқарилгани тасдиқланмоқда. Базани радикал исломчилар ўққа тутганини тасдиқлашмоқда. Хмеймим базаси Сурия ҳукумат қўшинларининг фронт ортида жойлашган.

Россия ОАВ ва расмий шахслари, аввалроқ, база бошқа куни - 27 декабрда ўққа тутилганини хабар қилишганди. Ўшанда одамлар ва техникага зарар етмаганлиги таъкидланганди.

Аввалроқ, Россия мудофаа вазирлиги 31 декабрь куни Суриядаги икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлаганди. Улар парвоз қилган вертолёт қулаб тушган. Вертолётнинг қулашига техник носозлик сабаб бўлгани таъкидланмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги оммавий ахборот воситалари берган Россиянинг Хмеймим авиабазаси 31 декабрь куни миномётлардан ўққа тутилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида икки нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG